Информация Посольства Узбекистана в Республике Корея
Муқаддам Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қуриб, Кореяда яшаб келаётган ва оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи билан муносабатлари ёмонлашган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 23 ёшли З исмли аёл тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарлардан маълум бўлишича, З исмли аёлнинг турмуш ўртоғи фарзандини олиб қўйгани ва аёлини уйдан ҳайдаб юборган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш ҳамда тўлиқ маълумот олиш мақсадида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси Корея ваколатли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатди. Юқорида таъкидланган З исмли аёл тўғрисда маълумотлар тўлиқ емаслиги боис, ушбу шахснинг ҳозирда бўлиб турган жойини аниқлаш ва у билан алоқа ўрнатиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат элчихона назоратига олинганлигини маълум қиламиз.