Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий етакчилар, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар
Шу кунларда жаҳондаги жами мусулмон уммати томонидан кенг байрам қилинаётган муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатимизда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II,
Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,
Қувайт Давлати валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.