Президентимиз Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан танишди
Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, ушбу қутлуғ масканни зиёрат қилди.
Мажмуани буюк муҳаддиснинг Ислом оламида тутган мавқеи, салоҳиятимизга мос тарзда қайта қуриш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, зиёратчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан қўшимча топшириқлар берди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилиши режалаштирилган ва шу муносабат билан вилоятда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
ЎзА.