Туризм соҳасида хизматлар фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига
“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан бугунги кунда қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари мавжуд:
- меҳмонхона, меҳмон уйлари, хостеллар;
- миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони;
- умумий овқатланиш, ресторан ва кафетерийлар;
- боулинг ҳамда ҳордиқ чиқариш марказлари;
- туристик кўнгилочар масканлар;
- авиакасса, туроператор ва турагент хизмати.
Туризм йўналишидаги лойиҳалар банк томонидан қуйидаги мезонлар орқали сараланади:
- Лойиҳа жойлашувидаги ҳудуднинг ихтисослашуви;
- Транспорт қатнови мавжудлиги;
- Ҳудуддаги рақобат даражаси;
- Тарихий обидаларнинг мавжудлиги.
Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга кредитлар қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
- Миллий валютада:
- Кредит максимал миқдори: 5,0 млрд. сўм;
- Кредит муддати: 5 йилгача;
- Имтиёзли давр: 12 ой;
- Кредит фоизи: йиллик 22 %,
(ҳисобланган фоизларнинг 4,5 фоизи Тадбиркорларни қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан қоплаб берилганда 17,5%)
- Тўлов муддати: ҳар ойда;
- Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30% бўлиши лозим.
- Хорижий валютада:
- Кредит максимал миқдори: 1,0 млн. АҚШ долларигача;
- Кредит муддати: 5 йилгача;
- Имтиёзли давр: 12 ой;
- Кредит фоизи: йиллик 7,9 %;
- Тўлов муддати: ҳар ойда;
- Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30% бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Тел: (78) 148-00-10, 147-15-22, 150-96-96, 150-70-72
ёки
https://nbu.uz/uz/small-business/tourism-development/, https://www.youtube.com/watch?v=cm40Mf4gb6c ҳаволалари орқали олишингиз мумкин.
Ишонч билан ташланган қадам ғалаба сари етаклайди.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати
(ЎзА)