Маданий мерос агентлиги грантлар ажратиш борасида танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги “Ўзбек халқининг маданий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси тараққиётида халқлараро маданий кўприкдир” – Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш мавзуида 2023 йил учун грантлар ажратиш 1-танловини эълон қилади.
Танловда барча – фуқаролигидан қатъий назар 16 ёшга тўлган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган халқаро стандартларга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1. Мамлакатнинг моддий маданий мерос объектлари, музейлар фаолиятини такомиллаштириш, салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиш ҳамда музейлар соҳасида халқаро стандартларни жорий қилишни йўлга қўйиш;
2. Музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш ва кучайтириш;
3. Музейларнинг илмий-тадқиқот ишларини кучайтиришга кўмак бериш;
4. Музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация ва консервация қилишнинг замонавий усулларини киритиш;
5. Соҳада замонавий технологияларни, шу жумладан, 7D голограмма шоуларни фаол татбиқ этишда кўмаклашиш;
6. Музей тарихи, ашёлар ва коллекцияларни тарғиб қилишда энг самарали усулларни қўллашни татбиқ этиш;
7. Музейларга оид энг сара китоб, каталог ва бошқа нашрларни чоп этиш.
8. Музейлар соҳасининг оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар билан яқин ижтимоий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
9. ОАВларида, интернет тармоқларида музейлар соҳасидаги янгиликлар моддий маданий меросимиз ҳақида қизиқарли кўрсатувлар, сериаллар, бадиий фильмлар, театр асарлари яратиш.
10. ОАВларида, ижтимоий тармоқларда музейлар соҳасини такомиллаштиришга қаратилган бугунги кунда мамлакатимиз ҳукумати томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиб бориш ва мазкур ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этаётган бугунги кун қаҳрамонлари образларини яратиш
Грант ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. Грант лойиҳаси учун иштирокчининг аризаси (Агентлик веб сайтида шаблон киритилган).
3. Иштирокчи жисмоний шахс бўлган ҳолларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари.
4. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
5. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
6. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 15 ноябрдан 15 декабргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107Б-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг https://madaniymeros.uz расмий веб-сайтида 2022 йилнинг 1-15 ноябридан бошлаб танишиш мумкин.
Маълумот учун ишонч телефони: (0-371) 200-01-18.