2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига оид саволлар ва жавоблар
Савол: Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашиш учун қаерга мурожаат этиши мумкин?
Жавоб: Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида хорижда, шу жумладан, Корея Республикасида истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикаси Сеул шаҳридаги элчихонаси қошида 42-сонли сайлов участкаси тузилган. Мазкур сайлов участкаси Тошкент шаҳридаги 146-сонли Астробод сайлов округига бириктирилган.
Корея Республикасида вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Сеулдаги Элчихонада ташкил этилган сайлов участкасига мурожаат этиб, сайловда овоз бериши мумкин.
Қўшимча саволлар билан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги 42-сонли сайлов участкасидаги 02-574-65-54 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Жонажон Ватанимизда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган ижтимоий-сиёсий воқеада фаол иштирок этиш ва ўз конституциявий ҳуқуқингиздан тўла фойдаланишга чақирамиз!!!