Ўзбекистон Энергетика вазирлиги делегацияси Жанубий Корея энергетика компанияси фаолияти билан танишди
Шу кунларда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги делегацияси Жанубий Кореяда ўтказилаётган “Bitgaram International Expo of Electric Power Technology- BIXPO-2022” технологиялари халқаро кўргазмаси ва конференциясида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб турибди, дея хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур компания барча турдаги электр станциялар ва нефть-газ саноати учун энг замонавий энергоқурилмалар ишлаб чиқаради ва уларни ўрнатиш ҳамда хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.
Учрашув давомида Жанубий Корея компанияси раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори баҳоланди.
Маълумот учун айтиб ўтиш керак, BIXPO-2022 кўргазмаси Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида бўлиб ўтмоқда ва у углерод нейтраллиги ва энергия хавфсизлигига бағишланган.