ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА !
Сўнгги кунларда Хитой Халқ Республикасида янги коронавирус эпидемиясининг (2019-nCoV) кенг тарқалаётганлиги ва Корея Республикаси ҳудудида ҳам бундай вирусга чалинганлар аниқланганлиги боис, Сизлардан қуйидагиларга катта эътибор қаратиб, ўзингизни соғлигингизга бефарқ бўлмасликка чақирамиз:
– жамоат жойларига чиқмаслик;
– нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик;
– махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланиш;
– фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истемол қилиш;
– овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювиш;
– антисептик махсулотлардан фойдаланиш;
– хайвонлар олдига яқинлашишдан сақланиш;
– агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезсангиз, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилиш.
Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги элчихонасининг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: 02-577-3660, 02-574-6554 (E-mail: uz.embassy.seoul@gmail.com).
Ўзбекистон Республикасининг
Корея Республикасидаги элчихонаси