Қашшоқликмуаммосинифақатижтимоийёрдамбиланҳалқилиббўлмайди
ЗамонавийЎзбекистоннингмуҳимхусусиятиинсонқадри, шаъниниюксалтиришбошмасалақилиббелгиланганлигидакўринади. Бунинг учун, муҳим воситаларва усуллардан фойдаланиш зарур бўлиб, булар орасида маҳалла институтлари ўзига хос ўринга эга.
Кейинги вақтларда инсон қадри, уни юксакка кўтариш, шу асосда халқпарвар давлат барпо этиш масаласи халқаро ҳамжамиятнинг долзарб аҳамиятга эга масалаларидан бири бўлиб қолди. Хинд фалсафасида “Инсон қадрли бўлиши учун – унинг энг аввало қорни тўқ бўлиши керак”, деган ғоя ётади. Шунинг учун, юртимизда 2017 йилдан бошлаб фуқароларимизни фаровон турмуш тарзига эришишларига кўмаклашиш муҳим масала бўлиб келмоқда. Бу эса, ҳозирги кунга қадар ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб келган маҳалла институтининг ривожланиши билан узвий боғлиқдир. Буни бир томондан мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг муҳим таянчларидан бири десак, асло муболаға бўлмайди.
Маҳалла халқимиз учун азалдан инсон дунёга келадиган тарбияланадиган, катта ҳаётга йўлланма оладиган маскан ҳисобланади. Маҳалла нафақат маънавий ҳаёт бешиги, шунингдек сиёсий-иқтисодий жараёнлар билан ҳам боғлиқ тўлақонли институт ҳамдир. Бундан ташқари, бир неча асрлардан буён миллий урф-одат ва анъаналаримизнинг йўқолиб кетмаганлигида ҳам маҳалланинг ўрни беқиёс бўлиб, бу институтфуқароларимизни миллий қадриятларни асраб-авайлашга, меҳнат қилишга, қолаверса давлат бошқарув ишларида иштирок этишга ундайди.
Хусусан, ҳозир кунда диёримизда ўн мингга яқин маҳаллалар мавжуд бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этибгина қолмасдан, маҳалла шу давр мобайнида ўзига хос йўлни босиб ўтди.
Умуман олганда, маҳалла – маълум ҳудудда яшовчи қўшничилик муносабатларига эга бўлган инсонлар ўртасида ички ҳулқ-атвор қоидаларга, маънавий-аҳлоқий меъёрларга, узоқ вақт шаклланиб келган
урф-одатлар ва анъаналарга асосланган жамоавий тузум бўлиб, у бир вақтда ҳокимиятни амалга ошириш хусусиятини ҳам ўзидамужассамлаштирган.
Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, демократик давлатлар сафига қўшилар экан, давлат бошқарувини ривожлантириш билан бирга, ўзини ўзи бошқаришни ҳам юксалтиришга алоҳида эътибор берган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш соҳасини айнан маҳаллаларда ташкил қилиш имкониятини яратди.
1992йил 8декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлаши мумкинлиги, ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида янада ошириш мақсадида 1993 йилнинг
3 сентабрь куни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, мазкур норматив-ҳуқуқий хужжатга кўра, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ечишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам кабилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари эканлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг тегишли органлари фикрини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши белгиланди.
Зотан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўз нутқларида маҳаллани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга урғу бериб келмоқда. Мисол учун, Президентимизнинг 2020 йил 29декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасидамаҳалланинг нуфузи, ривожи ва имкониятларини оширишни, мазкур институт ходимларини моддий таъминлашни яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқишзарурлигини қайд қилган ҳолда, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг асосий кайфияти дастлаб маҳаллаларда сезилишини, шу маънода маҳаллани жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждонининг кўзгуси дейиш тўғри бўлишини, шунингдек Янги Ўзбекистон маҳалла институтини ўзининг катта имкониятларидан фойдаланган ҳолда янада ривожлантириш йўлини тутиб боришини таъкидлади.
2023 йилда халқимиз томонидан қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда эса, маҳалла институти янада мустаҳкамланиб, 127-моддага биноан маҳаллафуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда ҳал этишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш маҳалла инстутутларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида маҳаллаларда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш,
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилди.
2023 йил 21декабрдаги “Маҳалла институтларининг жамиятдаги ролини ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашда қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон эса, маҳалла институтларини энг халқчил тузилмага ҳамда фуқаролар учун энг таъсирли воситага айланишида муҳим манба бўлди.
Мазкур ҳуқуқий хужжатнинг асосий моҳиятиЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасида кўзда тутилган “Давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, уларга қонунга белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади”, нормасини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган бўлиб, бу маҳалла фуқаролар йиғинига қўшимча вазифалар юклабгина қолмай, унга ўз вазифаларини самарали бажараш имконини беради. Фармонга асосан ташкил этилган “Маҳаллаларни қўллаб-қавватлаш кенгашлари”, “Маҳалла уюшмаси” ва унинг бўлинмаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Маҳалла еттилиги” бўлинмаларини ташкил этиш, маҳалла фаолиятини юқори даражага кўтариш имконини беради. Фармон маҳалла ва давлат ўртасида мутлақо янги, самарали тизимли бўлишини назарда тутган бўлиб, фуқаролар йиғини бошқарувини қуйидаги еттита аъзо ваколатлари ўртасида тақсимлайди:
- Маҳалла раиси;
- Ҳоким ёрдамчиси;
- Ёшлар етакчиси;
- Хотин-қизлар фаоли;
- Профилактика инспектори;
- Ижтимоий ходим;
- Солиқ инспектори.
Ушбу аъзолар ҳар бирининг алоҳида вазифаси бўлиб, мавжуд тизимбошқарувининг мукаммал бўлишини назарда тутади. Масалан, ижтимоий ходим камбағалликни қисқартириш учун маҳаллалардаги оғир аҳволга тушиб қолган ва шундай хавф мавжуд оилаларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжларига қараб таъсирли ёрдам кўрсатишфаолиятини олиб боради. Лекинҳаёт тажрибасидан маълумки, камбағалликни фақат ижтимоий ёрдам бериш билан ҳал қилиб бўлмайди. “Қўл билан берганга қуш тўймайди”, деган мақол халқимиз томонидан бежизга айтилмаган. Шунинг учун, камбағалликни қисқартиришда бу усулларнинг энг самаралиси ҳисобланган – ҳар бир фуқаронинг иш билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғилланишга ўргатиш ваулар учун қулай имкониятни яратишвазифаси маҳалла еттилигига юкланган.
Хусусан, тегишли ҳуддудаги аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида маҳалла еттилиги қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
- доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш; - маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кредит ва субсидиялар олиб бериш;
- тадбиркорлар фаолиятининг диверсификацияланиши учун уларга зарурий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолига томорқа ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда тегишли маҳсулотларни етиштиришда кўмаклашиш;
- маҳаллалар билан боғлиқ кичик дастурлар ва бошқа лойиҳалар тайёрлашда иштирок этиш.
Айтиш лозимки, айни кунда кўрилаётган чоралар натижасида бир қатор ютуқларга эришилаётган бўлиб, сўнги икки икки йилда 176 мингта юридик, 194 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 900 мингта лойиҳа юзасидан 20 триллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилган. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 92 мингта кичик лойиҳа ишига 123 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Бу бўйича ҳозиргача ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда тегишли фаолиятни тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича юзга яқин сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини давлат ҳокимияти органлари тизимидан мустақиллигини белгилаш билан маҳалла институтларини янада ривожланишига ҳуқуқий асос яратилди. Маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилиши эса, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ субъектлари учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Азад Хусанов,
юридик фанлари доктори, профессор