ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига асосан коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари тадбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, хар хафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал амалга қуйидаги тартибда оширилади:
2020 йил 8 март куни – Ўзбекистон Хаво Йўллари авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
2020 йил 22март куни – Ўзбекистон Хаво Йўллари авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.
Шу билан бирга, Тошкентга кайтиб борган фуқаролар Тошкент шаҳридан ташқарида бўлган махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиши маълум қилинади. Шу давр мобайнида тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг, фуқароларга уйга қайтишга рухсат берилади.
Авиачипталар ҳарид қилиш масаласи бўйича 02-754-10-41 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин (KORUZBEK AGENCY)
Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларни қўллаётгани ҳамда чет эл фуқароларига малакали бепул даволанишни кафолатлаши боис, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади. Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.