ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирусга қарши курашиш ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича тиббиёт соҳасидаги энг замонавий технологиялар ва тезкор диагностика услубларини қўлланилган ҳолда қўшимча чора-тадбирлар тадбиқ этилмоқда.
Шу боис, коронавирус инфекциясини олдини олиш учун қуйидагиларга риоя қилишингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз:
– жамоат жойларига чиқмаслик;
– нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик;
– махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланиш;
– фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилиш;
– овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювиш;
– антисептик махсулотлардан фойдаланиш;
– хайвонлар олдига яқинлашишдан сақланиш;
– агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезсангиз, дарҳол 1339 телефон рақамига кўнғироқ қилинг.
Шу билан бирга эслатиб ўтамизки, Корея Республикаси ҳукумати чет эл фуқароларида коронавирус касаллиги аниқланган тақдирда уларни ҳам бепул даволанишини таъминлайди.
Ҳурматли фуқаролар! Сиздан хотиржамликни сақлаб, Ўзбекистонга қайтиб кетиш бўйича провокацион мурожаатларга берилмасликни сўраймиз.