ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли фуқаролар, Корея Республикасида коронавируснинг тарқалиши тез суратларда ошиб бораётганлиги сабабли мамлакат Адлия вазирлиги томонидан (ID card асосида) хорижий шахс сифатида рўйхатдан ўтиб қонуний юрган шахсларнинг визаларини автоматик тарзда 2020 йил 30 апрелга қадар узайтирганлигини маълум қиламиз.
Бунинг учун хорижий шахсларнинг миграция хизмати идораларига боришлари талаб этилмайди.
Бу тартиб Корея Республикаси худудида 2020 йилнинг 24 февралига қадар қонуний тарзда бўлган хорижий шахсларга нисбатан қўлланади.
Шу боис, ушбу ҳолат Сизнинг Кореяни тарк этишингизга зарурат туғдирмаслигини маълум қиламиз.