ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Сизга Элчихона сайти ва фейсбук орқали Корея Республикаси миграция хизмати томонидан коронавирус сабабли С-3 визасидан ташқари барча визалар автоматик тарзда чўзилиши ҳақидаги маълумотларни маълум қилинган эдик.
Коронавирус сабабли Ўзбекистонга учадиган авиақатновларнинг сони вақтинча қисқартирилганлиги боис С-3 визаси бўлган (ва уни таркибидаги С-3-1;С-3-2; С-3-3; C-3-4 визалар) фуқароларнинг визасини узайтириш мақсадида Элчихона томонидан Корея Республикаси миграция хизмати билан мулоқотлар олиб борилди.
Элчихонага мурожаат қилган С-3 (ва уни таркибидаги С-3-1;С-3-2; С-3-3; C-3-4 визалар) турдаги визаси бўлган ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросига унинг визасини 31 мартга қадар узайтириш бўйича Элчихона консуллик бўлими томонидан Корея Республикаси миграция хизмати идораларига илтимоснома хати расмийлаштириб берилмоқда.
Ўз навбатида миграция хизмати фуқаролар томонидан тақдим этилаётган ҳужжатлар ва Элчихонанинг илтимоснома хатини кўриб чиқиш учун қабул қилаётганлигини маълум қиламиз.