Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!
Охирги пайтда ўз исмини айтмаган баъзи шахслар томонидан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги авиарейсларнинг вақтинчалик тўхтатилиши ҳамда чартер рейслари масаласида ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлиги кузатилмоқда. Ўз хабарлари билан бу шахслар Кореяда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида асоссиз ваҳима кўтарилишига сабабчи бўлишмокда.
Биз сизлардан бундай хабарларни эътиборга олмасликни илтимос қиламиз.
Фуқароларимиз учун зарур бўлган барча маълумотлар Элчихонанинг веб-сайтида (uzbekistan.or.kr), Facebook (Embassy of Uzbekistan in Seoul) ва Telegram (@uzbekembassykorea) ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тизимли равишда жойлаштирилмоқда.
Тушунганингиз учун раҳмат!