ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Корея Республикаси Адлия Вазирлигининг 2020 йил 3 мартдаги фармойишига биноан В-1,В-2,С-3 ва С-4 визалари бўлган хорижий шахслар мамлакатда бўлиш муддатини 30 кун муддатга узайтириш имкониятига эга бўлдилар.
Бу турдаги визаси бўлган шахслар мавжуд визанинг муддати тугашига қадар миграция марказларига ариза билан мурожаат қилишлари талаб этилади.
Шунингдек, улар қўшимча тарзда авиачипта ёки визани узайтириш сабабини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари талаб этилади. Бу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Элчихона томонидан расмийлаштириб берилади.