Ҳурматли фуқаролар!
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси Корея Республикасида вақтинча ва доимий равишда истиқомат қилувчи барча ватандошларимизга Корея ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларини бажараётгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради! Ўзбекистонликлар орасида бирорта ҳам касаллик ҳолатлари аниқланмаганлиги фуқароларимизнинг бу масалага масъулият билан ёндашаётганликларидан далолат беради.
Барчангизга яхши маълумки, Корея Республикаси ҳукумати коронавирус билан курашиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Жумладан, Корея Республикаси раҳбариятининг сўнгги қарорларига биноан, мамлакат вазирликлари ва идоралари жойларда вазифаларни самарали бажариш учун кечаю-кундуз ишлаш режимига ўтдилар. Шу билан бирга, қўшимча бюджет маблағларини ажратиш масаласини тезроқ ҳал этиш, шунингдек аҳолини ҳимоя ниқоблари билан узлуксиз таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Корея ҳукумати COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш вазифасини тезда ҳал қилади. Шу муносабат билан шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Халқаро вакциналар институти Корея Республикасида жойлашган бўлиб, унинг асосий мақсади юқумли касалликларга қарши замонавий, хавфсиз, самарали ва арзон вакциналарни яратишдир.
Ўз навбатида, пайдо бўлаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси кечаю-кундуз давомида ишлаш тартибига ўтказилди. 24/7 режимида дипломатик ваколатхона ватандошларга маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек фуқароларимизга ҳар томонлама ёрдам бериш учун алоқада бўлади. Қуйида боғланиш мумкин бўлган мобил телефон рақамлари келтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб телефон рақамлари
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси |
(+82) 2 574-65-54, |
|
Саидов Зокир |
Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи |
(+82) 10-7281-7731 |
Абдусаломов Алишер |
Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи |
(+82) 10-3213-1972 |
Ходжаев Эркин |
Биринчи котиб |
(+82) 10-2674-7798 |
Тyраев Акбаржон |
Биринчи котиб |
(+82) 10-6659-4504 |
Файзиев Хайдар |
Консул, иккинчи котиб |
(+82) 10-6802-1969 |
Исанов Абдуманнон |
Атташе |
(+82) 10-3213-4505 |
Абдуллаев Аюбхон |
«Ўзбекистон Хаво Йўллари» ваколатхонаси |
(+82) 10-8718-6850 |
Сулаймонов Алишер |
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси |
(+82) 10-9910-0057 |
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси яна бир бор сизни инфекцияни олдини олиш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларини қатъиян бажаришингизни, шунингдек, хотиржамликни сақлашни ва Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус билан курашиш бўйича кўрилаётган барча чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга чорлайди.