ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Фуқаролар орасида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш ва Элчихона ҳудудида санитария-эпидемолигия ҳолатини меъёрида бўлишини таминлаш мақсадида Элчихона консуллик бўлими 2020 йил 24 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларини шунингдек хорижий давлатлар фуқароларини барча консуллик масалалардаги қабулини вақтинчалик тўхтатади.
Консуллик маслаҳатлар бевосита интерактив хизматлар ёрдамида ва электрон ҳамда телефон алоқаси орқали амалга оширилади.
Шу сабабли фуқаролар фақатгина қуйидаги зарурий масалаларда ва шошилинч ҳолатларда махсус текширувдан ўтказилиб, консуллик бўлим қабулига киритиладилар:
1.”Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси” ни олиш учун;
2.”Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома”ни расмийлаштириш учун;
3.”Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома”ни расмийлаштириш учун.
Элчихона фуқаролардан ушбу вақтинчалик чораларни тўғри қабул қилишларини сўрайди.