Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан янги қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестициялар фаолияти тўғрисида»ги қонун тўғрисида брошюра нашр этилди
Янги қонун тўғрсида 20 та факт: «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги конун ҳакида Ҳорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан брошюра тайёрланди.
2020 йил 27 январда хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида» қонун кучга кирди. Янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги инвестиция фаолиятида ўзгаришлар, инвестицияларини жалб этиш агентлиги томонидан инглиз ва рус тилларида маълумот брошюралар ишлаб чиқилди.
Брошюра 20 та асосий фактлар кўринишида тақдим этилган бўлиб, улар манфаатдор томонларга инвестициялар ҳимояси қандай амалга оширилишини тушунишга ёрдам беради. Инвесторларга бериладиган имтиёзлар, асосий кафолатлар ва ҳуқуқлар, қандай талаблар мавжуд ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларига ва янги қонунга мувофиқ инвестиция фаолиятини тартибга солишда қандай янги тушунчалар киритилганлигини маълум қилади.
Ишлаб чиқилган брошюра Ўзбекистон инвестиция порталида «Медиаматериаллар» бўлимидан юклаб олишингиз мумкин.