ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРГА КОНСУЛЛИК ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Ҳурматли ватандошлар!
Корея Республикасида кейинги пайтларда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари кескин камайиб бораётганлиги натижасида, мамлакатда эҳтиёт чораларини қўллаган ҳолда корхона ва ташкилотлар шунингдек давлат идоралари ҳам аста - секин ўз фаолиятини йўлга қўйиб бормоқда.
Элчихона мамлакатда эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиб бораётганлигини инобатга олиб, 2020 йилнинг 18 майидан бошлаб фуқароларга консуллик хизматларини кўрсатишни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда босқичма – босқич йўлга қўймоқда.
Шу боис, фуқароларга бугундан бошлаб хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ва Кореяда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралари розилигини олиш каби масалаларидан ташқари қолган барча консуллик масалаларида Элчихона консуллик бўлимига бевосита элчихона сайтида мавжуд иш режими асосида мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикасининг
Кореядаги Элчихонаси