23, 24 ва 25 апрель кунлари кунлари Ульсан ва Кёнджу шаҳарларида ватандошлар билан учрашув ва сайёр консуллик қабули ташкил этилади
ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР!
2021 йилнинг 23,24 ва 25апрел кунлариКорея Республикасинингватандошларимиз зич яшайдиган Ульсан ва Кёнджу шаҳарларидаЎзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги АВТМнинг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Кванджу шаҳрида ташкил этилган “Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси” билан ҳамкорликдакарантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзбек мигрант ишчилар, талабалар ва ватандошлар билан учрашувлар ҳамда сайёр консуллик хизматларини ташкил этилади.
Мазкур учрашувларни ватандошлар билан бевосита ҳамда онлайн тарзда ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Учрашувлар давомида қуйидагимасалалар режалаштирилган:
1.Иштирокчиларга мамлакатимизда бораётган сиёсий жараёнлар, иқтисодий, ижтимоий, тиббиёт, хориждаги мигрант ишчилар хамда ёшларни қўллаб қувватлашга доир давлат дастури ва чиқарилган Фармон ва қарорлар, шунингдек таълим ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлашга доир олиб борилаётган кенг кўламли ижобий ишлар ҳақида маълумот бериш;
2. Шартнома асосида ишлаётган ишчилар, талабалар ва ватандошларнинг муаммолари бўйича маслаҳатлар бериш;
3. Корея Республикасида бўлиб турган ўзбек ватандошлар томонидан мамлакат тартиб-қоидаларини бузиш ҳолатлари ва оқибатлари ҳақида маълумот бериш,содир бўлаётган салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича тушунтириш ва ва тавсиялар бериш;
4. Янги ташкил этилган “Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси”нинг вазифалари ва фаолияти, унга аъзо бўлиш ҳамда уюшмага аъзо бўлишнинг фойдали томонлари ҳақида ватандошларга маълумотлар бериш ва уюшманинг Ульсан шаҳридаги вакилини тайинлаш.
5. Тадбир доирасида Консуллик-ҳуқуқий масалаларида сайёр қабул ташкил этилади. Шунингдек, консуллик рўйхатига кириш, хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш, ФХДЁ ҳужжатларинирасмийлаштириш тартиб-қоидалари тушунтирилиб, олдиндан қилинган мурожаатлар асосида нотариал ҳаракатлар, турли маълумотномалар расмийлаштириш ва консуллик-ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар берилади.
6. Учрашув давомида ватандошлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва мавжуд муаммолар бўйича саволларини тақдим этишилари ва уларга жавоб олишлари мумкин.
Учрашувлар ва консуллик қабуллари вақти:
- 23 апрель куни соат 13.00 дан 16.00гача Ульсан шахридаги “Хьёндэ” кемасозлик заводидаги ўзбек ишчилар билан учрашув.
- 24 апрель куни соат 11.00 дан 16.00 гача Ульсан шаҳридаги мигрант ўзбек ишчилар ва ватандошлар билан учрашув. Учрашув манзили:“NAVRUZ” ўзбек ошхонаси 울산시동구문현로 79, маълуот учун: 01075630344
- 25 апрель куни соат 11.00 дан 16.00 гачаКёнджи шаҳридаги ватандошлар билан учрашув.
Учрашув манзили: Кёнджу шаҳар Хорижий фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази. 경주시외국인도움센터, маълумот учун: 01097716623 Инна
Ҳурматли ватандошлар сизларни ушбу учрашувга таклиф қиламиз.
Учрашувлар бўйича қўшимчамаълумотлар учун боғланиш телефонлари:, 01068021969 (консул), 01084950027 (Ваколатхона ва уюшма бўйича масъул)
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг
Корея Республикасидаги элчихонаси